Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда 4 нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлди
Афғонистонда қўлбола бомбанинг портлаши вақтида 3 нафар америкалик ҳарбий ва НАТО ҳарбий коалициясининг бир нафар ҳарбийси ҳалок бўлди. Яна 3 нафар америкалик ҳарбий жароҳат олган. Бу ҳақда НАТОнинг расмий сайтида маълум қилинган.
Воқеа Кобул яқинидаги Баграм авиабазаси ёнида содир бўлган. Ярадорлар эвакуация қилинган.
АҚШ қуролли кучларининг Афғонистондаги вакили генерал-майор Дэвид Батлер бомба хавфсизлик конвойи ёнида портлаганини маълум қилган. Авиабазага ҳужум учун жавобгарликни “Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олган.
АҚШ ва НАТОнинг охирги маълумотларига кўра, 2019 йилда Афғонистонда 7 нафар америкалик ҳарбий, 2015 йилдан бери умумий ҳисобда 68 ҳарбий ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025