Жаҳон | 22:20 / 09.04.2019
6136
1 дақиқада ўқилади

Синай яриморолидаги портлашда 7 киши ҳалок бўлди

Мисрнинг Синай яримороли шимолидаги Шайх Зубайд шаҳри бозорларидан бирида террорчи-худкуш ўзини портлатиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, 26 киши яраланди.

“Хавфсизлик кучлари томонидан бозор патрул қилинаётганда, 15 ёшлар атрофидаги худкуш ўзини полиция кучлари яқинида портлатган. Бунинг оқибатида 2 зобит ва 2 полициячи ҳамда 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган, яна 26 киши жароҳат олган”, дейилган хабарда.  

Маълум қилинишича, портлаш бозорни қўриқлаган хавфсизлик кучлари ходимларига қаратилган бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид