Жаҳон | 23:13 / 11.04.2019
7414
2 дақиқада ўқилади

Трамп Ассанжнинг ҳибсга олинганидан бехабарлигини айтди

Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев

АҚШ президенти Дональд Трамп WikiLeaks ташкилоти ва унинг асосчиси Жулиан Ассанжнинг ҳибсга олингани ҳақида ҳеч нарса билмаслигини айтди.

Аввалроқ Ассанж 2012 йилдан бери яшириниб келган Эквадорнинг Лондондаги элчихонаси унга дипломатик бошпана беришдан воз кечишга қарор қилган. Шундан кейин Британия полицияси Ассанж ҳибсга олинганини маълум қилган. 

АҚШ адлия вазирлиги Ассанжни АҚШ ҳукуматининг махфий компьютер тизимини бузиб кириш мақсадида собиқ разведкачи Челси Мэннинг билан тил бириктиришда айбламоқда.

“Мен WikiLeaks ҳақида ҳеч нарса билмайман. Бу менинг мавзуим эмас”, деб изоҳ берган вазиятга Трамп. АҚШ президентининг таъкидлашича, у шунингдек Ассанжнинг ҳибсга олинганидан ҳам бехабар. Трамп кейинги қадамлар бош прокурор ихтиёрида эканлигини қўшимча қилган. 

“Менда ҳеч қандай фикр йўқ”, деб жавоб қилган Трамп Ассанжга АҚШда билдирилган айбловларга муносабати ҳақидаги саволга.

Таъкидланишича, Трамп 2016 йилги сайловолди кампанияси вақтида WikiLeaks фаолиятини маъқуллашини айтган.

Мавзуга оид