Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
13 нафар йўлчининг маошини тўламаётган корхона фаолияти ўрганилди
Самарқанд вилояти Нарпай туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 13 нафар ходимнинг ойлик иш ҳақлари ўз вақтида тўланмасдан келинаётганлиги аниқ ланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси томонидан «Инсон ҳуқуқлари–олий қадрият» лойиҳаси доирасида Нарпай туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида ўрганиш олиб борилиб, мониторинг ҳамда ҳуқуқий тарғибот ўтказилди.
Ўрганиш жараёнида, Нарпай туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида 13 нафар ходимнинг ойлик иш ҳақлари ўз вақтида тўланмасдан келинаётганлиги аниқланиб, ушбу ҳолат юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига эллик бир миллион олти юз эллик тўққиз минг олти юз ўн саккиз сўмлик иш ҳақини ундириш тўғрисида ариза киритилган.
Таъкидланишича, суд қарори билан 13 нафар ходимга тўланмасдан келинаётган ойлик иш ҳақлари тўланишига эришилди.
Мавзуга оид
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
13:52 / 09.03.2025