Ўзбекистон | 08:56 / 15.04.2019
29837
1 дақиқада ўқилади

Давлат МТМга навбатни онлайн кузатиш мумкин

Фото: ЎзА

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ана шундай имкониятни тақдим этмоқда, деб ёзади Norma.
 
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш учун электрон ариза топшириш» хизмати жорий этилгани маълум қилинганди.
 
Унга, ЯИДХП статистика маълумотларига кўра, бугунги кунгача 1,2 млн дан ортиқ киши мурожаат қилган.
 
Янги хизмат давлат МТМга навбат ҳақида ахборот олиш имконини беради, бунинг учун илгари Ягона портал ёки Давлат хизматлари марказлари орқали берилган аризанинг рўйхат рақамини кўрсатиш зарур.
 
Маълумотлар барча шахсларга бепул тақдим этилади, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 244-сон қарори хизмат жорий этилишига ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилди.

Мавзуга оид