Ўзбекистон | 08:37 / 15.04.2019
8571
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган кичик корхоналар сони маълум қилинди 

Фото: Fotolia

2019 йил 1 апрель ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган кичик корхона ва микрофирмаларнинг сони 289,7 мингтани ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 21,4%га ошган, деб хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

2019 йил январь-март ойларида 30,4 мингдан зиёд кичик корхона ва микрофирмалар янги ташкил этилган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганда 17,2 мингтага кўпроқдир. 

Иқтисодий фаолият турлари кесимида фаолият кўрсатаётган жами 289,7 мингта кичик корхона ва микрофирмаларнинг 83,1 мингта (28,7%) – савдо, 61,8 мингта (21,4%) - саноат, 31,4 мингта (10,8%) - қурилиш, 25,4 мингта (8,8%) - қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 21,6 мингта (7,4%) - яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳаси, 13,9 мингта (4,8%) - ташиш ва сақлаш, 7,0 мингта (2,4%) - ахборот ва алоқа соҳаси, 5,6 мингта (1,9%) - соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш, шунингдек, 39,9 мингтаси (13,8%) - бошқа фаолият турлари ҳиссаларига тўғри келади. 

Иқтисодий фаолият турлари кесимида эса энг кўп савдо 13304 та, саноат 6444 та, қурилиш 2789 та ва қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 1835 та ташкил этилган. Энг кам эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш 297 та, ахборот ва алоқа 366 та ҳамда ташиш ва сақлашда 879 та ташкил этилган. 

Энг кўп янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмалар Тошкент шаҳри (6304 та), Самарқанд (2940 та), Тошкент (2856 та) ва Фарғона (2851 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Энг ками Сирдарё (789 та), Навоий (889 та) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (1280 та).  

Бундан олдин, Статистика қўмитаси янги компаниялар сони кескин ўсгани ҳақида хабар берганди.

Мавзуга оид