Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳалла раислари сайловига оид қонун ҳужжатлари тўплами чоп этилади
Вазирлар Маҳкамасининг Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари фаолиятининг самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида фармойиши қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига оид қонун ҳужжатлари тўплами”ни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази” давлат унитар корхонасида чоп этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ тўпламни чоп этиш харажатлари учун зарур маблағларни Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратилишини таъминлайди.
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловига оид қонун ҳужжатлари тўплами”нинг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар комиссиялари бўйича тақсимоти тасдиқланди.
Бундан олдин, Ўзбекистонда маҳалла раислари сайловига тайёргарликда қатор камчиликлар мавжудлиги маълум бўлганди.
Мавзуга оид
10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади
11:10 / 12.02.2025
Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 5 йилга узайтирилди
11:49 / 20.06.2024
Маҳаллий кенгашларга депутатлар орасидан сайланадиган раис бошчилик қилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
16:38 / 14.08.2023