Суперлига. «Пахтакор» сўнгги дақиқаларда «Динамо» қаршилигини синдирди

Суперлигада 5-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди.
«Пахтакор» ўз уйида «Динамо»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар ўйин якунланишига 15 дақиқа қолганида ҳисобни очишди. 75-дақиқада Жавоҳир Сидиқов гол урди. 81-дақиқада Жалолиддин Машарипов ҳисобдаги фарқни оширди.
Бу натижадан сўнг, «Пахтакор» 13 очко билан 1–ўринда, «Динамо» эса 7 очко билан 5–ўринда бормоқда.
Суперлига, 5-тур
18 апрель, Тошкент
Пахтакор (Тошкент) – Динамо (Самарқанд) - 2:0
Голлар: Жавоҳир Сидиқов (75), Жалолиддин Машарипов (81)
Пахтакор: Қувватов, Сайфиев, Симич, Кримец (с), Алижонов, Абдуллаев, Сидиқов, Машарипов, Черан, Ҳамдамов, Бикмаев
Динамо: Эшбўтаев, Лоқаев, Аламхонов, Холмуродов (с), Азимов, Нурметов, Қосимов, Шодмонов, Темиров, Эминов, Тошпўлатов
Ҳакамлар: Ж.Мухторов, А.Расулов, Ж.Саидов, Ф.Янсупов.
Назоратчи: О.Дачев.
Комиссар: А.Файзиев.
Мавзуга оид

14:40 / 07.04.2025
«Пахтакор» «Сўғдиёна»га ҳам ютқазди, «Бунёдкор» биринчи ўринда

13:44 / 30.03.2025
«Пахтакор» Тошкентда «Динамо»га ютқазди, ОКМК яққол пешқадам

03:09 / 12.03.2025
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди

23:19 / 04.03.2025