Жаҳон | 18:59 / 21.04.2019
25398
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея президенти давлат ташрифи билан Қозоғистонга келди

Фото: Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати

Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин давлат ташрифи билан Нур-Султонга келди, деб хабар берди Bnews.kz Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига таяниб.

"Ташриф доирасида у Қозоғистоннинг биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев ва давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев билан учрашиши ҳамда Қозоғистон-Корея бизнес-форумида иштирок этиши режалаштирилган", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 18-21 апрель кунлари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширди. Корея президенти 19 апрель куни икки давлат раҳбари иштирокидаги музокараларда ва икки давлат бизнесменлари иштирокидаги бизнес-форумда иштирок этди, 20 апрель куни Тошкентда Корейс маданият ва санъат уйи очилишида қатнашди ҳамда шу куни Самарқанд вилоятига бориб, тарихий обидаларни зиёрат қилди.

Мун Чжэ Ин 21 апрель куни Самарқанддан жўнаб кетди.

Мавзуга оид