Жаҳон | 18:20 / 21.04.2019
6607
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланкадаги терактлар қурбонлари сони 200 нафардан ошиб кетди

Фото: epa/vostock-photo

Шри-Ланкадаги давомли терактлар қурбонлари сони 200 нафардан ошди.

News 1st манбаси полицияга асосланиб хабар қилишича, айни вақтга келиб теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 215 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 450дан ортиқ киши жароҳатланган.

Бундан аввалги хабарларда ҳукумат терактлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 161 нафарлигини тасдиқлаганди.

21 апрель куни тонгда Шри-Ланка пойтахти Коломбодаги 3та меҳмонхона ва битта черковда, шунингдек Негомбо ва Баттикалоадаги икки черковда портлашлар содир этилди. Куннинг иккинчи ярмида яна икки портлаш рўй берди, улардан бири - Коломбодаги теракт худкуш томонидан содир этилди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид