Жамият | 09:32 / 23.04.2019
52991
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қайси касалликлардан энг кўп ўлим ҳолати қайд этилаётгани айтилди

Фото: Fotolia / Sudok1

2019 йилнинг январь-март ойларида 37,1 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,5 промиллени ташкил этди, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 промиллега камайган (2018 йилнинг январь-март ойларида 4,7 промилле бўлган). Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак беряпти.

2019 йилнинг январь-март ойларида қайд этилган вафот этганларнинг 63,8%и - қон айланиш тизими касалликларидан, 9,0%и - ўсимталардан, 5,2%и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 5,1%и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 4,3%и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 1,4%и - юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 11,2%и - бошқа касалликлардан вафот этган. 

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 1,6 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 52,1%и - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 20,3%и - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 16,0%и - туғма аномалиялардан, 2,1%и - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,1%и - юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,7%и - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 6,7%и - бошқа касалликлардан вафот этган. 

Мавзуга оид