Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Шараф лентаси»ни тарқатиш кампанияси бошланди
25 апрелда Иккинчи жаҳон уруши вақтида жасорат ва мардлик кўрсатган ўзбекистонликларга ҳурмат рамзи сифатида “Шараф лентаси”ни тарқатиш кампанияси бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи матбуот хизмати маълум қилди.
Илк ленталар Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши биноси олдида тарқатилди. Ленталарни тарқатиш маросимининг очилишида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи раҳбарияти, фан, таълим ва маданият арбоблари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишган.
“Ёшлар иттифоқи фаоллари ва кўнгиллилари ҳарбий оркестр мусиқаси садолари остида байроғимиз рангларидаги “Шараф ленталари”ни тарқатишди”, деб айтилган хабарда.
Ленталарни тарқатиш бўйича тадбир бутун Ўзбекистон бўйлаб ўтади.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
22:24 / 12.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
11:05 / 10.05.2025