Жамият | 12:55 / 26.04.2019
17022
1 дақиқада ўқилади

Инновацион китоб тақдим қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида, жажжи болажонларнинг китобга бўлган қизиқишини янада орттириш мақсадида, Ўзбекистонда илк бор болалар учун ўзбек тилида “Алдаркўса ва бой” ҳамда “Икки дўст” номли тинглаб ўқиладиган янги эртак китобча нашрдан чиқди.

Унда эртак қаҳрамонлари, жониворлар ва афсонавий жонзотлар тингловчини қизиқарли, сеҳрли эртаклар оламига чорлайди.

Жажжи болалар учун нашр қилинган ушбу китоб халқ эртакларидан тузилган бўлиб, унда ранг-баранг безаклар ўқувчиларнинг китоб мутолаасига бўлган меҳри ва қизиқишини орттириши шубҳасиз.

Ғоя муаллифлари: Сагдиев Камолиддин, Акбаров Аброр.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид