Жаҳон | 08:30 / 26.04.2019
43670
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси ўғирлаб кетилди

Фото: BNews.kz

Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида 1990 ва 1991 йилларда туғилган уч нафар шахс 16 апрель куни Ўзбекистон фуқароси С.Я.ни ўз квартирасидан зўрлик ишлатиб ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда Zakon.kz хабар бермоқда.

Ушбу шахслар ўғирлаб кетилган фуқаронинг дўсти, Ўзбекистон фуқароси М.С.дан 300 минг тенге талаб қилишган. Аниқланишича, ҳужум қилган шахслар бундан олдин ҳам М.С.дан зўрлик ишлатиш таҳдиди остида 100 минг тенге миқдорида пул олишган.

Барча уч нафар шахс қўлга олинди. Уларнинг ёнидан жабрланувчилар пуллари ва буюмлари, шунингдек, ўғирлаб кетилган фуқарони калтаклашда қўлланилган нунчаки ҳамда қурбонларнинг бирига тегишли бўлган «Лада Ларгус» автомобили калити топилди. 

Жиноятчиларга нисбатан одам ўғирлаш ва товламачилик бўйича жиноят иши қўзғатилган.

 

Мавзуга оид