Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чилонзордан Lacetti’ни олиб қочган шахс Сирдарё туманида ушланди
Шу йилнинг 20 апрель куни Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи Р.О. маст ҳолда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жойлашган “Олмазор” метро бекати олдида Оқдарё туманида яшовчи Я.Ж.га тегишли “Lacetti” русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шундан сўнг у ҳайдовчи чалғиганлигидан фойдаланиб, автомашинани олиб қочган.
Кўрилган чоралар натижасида Р.О. автомашинани Сирдарё тумани ҳудудида ҳайдаб кетаётганида ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:18 / 12.05.2025
Тошкентдаги мактаб ўқитувчиси ўқувчиларга «Катюша» ёдлатгани хабар қилинди
17:42 / 22.04.2025
Юнусободда Lacetti ёниб кетди
11:18 / 22.04.2025
“5 та машина билан тўқнашган” – Тошкентда ЙПХдан қочган қора Gentra бўйича қўшимча маълумот берилди
10:28 / 21.04.2025