Жамият | 16:20 / 29.04.2019
9031
2 дақиқада ўқилади

Кимё фанининг ютуқларидан унумли фойдаланиш тавсиялари

Фото: Depositphotos

Кимё фанининг ютуқлари ва жорий этилаётган янгиликлари халқ хўжалигининг барча жабҳаларига кенг кириб бораётганлиги бугун ҳеч кимга сир эмас. Бу жараённинг икки томони бор: бири у инсонга талайгина қулайлик яратаётган бўлса, иккинчи томони - шу инсонлар соғлиғига етказаётган зарарлари.

1-масала. Янги янги қурилиш материаллари кўпайиб, сезиларли қулайликлар яратиляпти. Оддийгина кундалик турмушда фойдаланилаётган ювувчи воситалар хонадон бекаларининг иш самарасини беқиёс даражада ошираётгани сир эмас. Боғ ва далалардаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларни етиштиришда турли касалликлар ва зараркунанда ҳашаротларга қарши курашдаги эришилаётган ютуқлар аниқ ва уларни инкор этиш мумкин эмас.

2-масала. Шу қурилиш материалларининг атроф-муҳитга чиқиши мумкин бўлган салбий заҳарли таъсирлари, ювувчи моддалардан тўғри фойдаланмаслик оқибатида фойдаланувчиларга етадиган зарар ва етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таркибида қолаётган заҳарли химикатларнинг қолдиқ миқдорининг меъёридан юқори бўлиши оқибатида одам организмида йиғилиб, қайтариб бўлмайдиган даражадаги салбий оқибатларга олиб келиши.

Ушбу ҳолатларнинг барчаси муқаррар ва улардан эҳтиёт бўлиш учун инсон нима қилса уларнинг фойдаси кўп, зарари кам бўлади?

Бу саволга оддий жавоб бор яъни улардан тўғри, белгиланган йўналишда ва меъёрида фойдаланишни билиш керак.

Тиббиётда доза деган тушунча бор, айнан шу кимёвий воситалардан фойдаланиш меъёрларини билиш жуда зарур.   

Яна бир муҳим муаммо шундаки, аҳоли бу кимёвий воситаларни нима учун яратилгани, қайси йўналишларда ва улардан қандай фойдаланиш кераклиги ҳақида тушунчага эга эмас, айниқса аёллар ювиш воситаларидан фойдаланаётганларида резина қўлқоп кийишни унутадилар.

Маслаҳат - кимёвий воситаларни қўллашдан олдин уларнинг ўрам қоғозларидаги хавфсизлик талабларини диққат билан ўқиб чиқинг ва уларга амал қилинг.

Мавзуга оид