Жаҳон | 20:51 / 29.04.2019
19344
1 дақиқада ўқилади
Ёниб кул бўлган Ferrari’га онлайн-аукционда харидор топилди
Суғурта компанияларига аукцион хизматлар кўрсатувчи Copart онлайн-аукционида 1999 йилда ишлаб чиқарилган, буткул ёниб кетган Ferrari F355 Spider машинаси сотувга қўйилди. Эътиборлиси, ёниб кул бўлган каркасидан бўлак ҳеч нарсаси қолмаган автомобилга харидор топилган. “Машина” қанчага сотилгани маълум қилинмаган.
Лотда автомобил аввал 380 от кучига эга V8 двигатели билан жиҳозлангани айтилган.
Аввалроқ Copart’да йўл-транспорт ҳодисасига учраган Lamborghini Urus сотилиши ҳақида эълон берилган. Олд қисми йўқ бўлиб кетган кроссовер 115 минг долларга баҳоланган, ваҳоланки бундай янги машина 200 минг долларга яқин туради.
Мавзуга оид
01:13 / 21.11.2024
Белгиялик рассомнинг «Ёруғлик империяси» туркумига кирувчи картинаси 121,2 млн долларга сотилди
15:21 / 14.11.2024
Михаэл Шумахернинг сўнгги Ferrari автомобили кимошди савдосига қўйилди
11:38 / 13.11.2024
Тошкентда пулли "парковка"лар ташкил этиш учун аукцион ўтказилади
16:57 / 03.10.2024