Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Telegram канали иш бошлади
Хабарингиз бор, Президентимизнинг жорий йил, 27 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзбекенерго" АЖ базасида учта алоҳида-алоҳида акциядорлик жамиятлари тузилиши белгиланган эди. Истеъмолчиларимизга ноқулайлик туғдирмаслиги учун, “Oʻzbekenergo” AJ bilan muloqot” телеграм канали янги ташкил этилган “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” номига ўзгартирилди.
Халқ билан бевосита мулоқот қилиш, жумладан, электр энергияси билан боғлиқ муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, таклифларни изчил ўрганиб, шу асосда тизимли равишда чора-тадбирлар кўриб бориш мақсадида “telegram” мессенжерида ишга туширилган “Hududiy elektr tarmoqlari” AJ bilan muloqot” канали орқали аҳоли ўз мурожаатларини “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга йўллашлари мумкин.
Каналга аъзо бўлиш: 👉 t.me/hetmuloqot
Йўлланган мурожаатлар шахсан жамият бошқаруви раиси назоратида ўрганиб чиқилиб, батафсил жавоб қайтарилади ва тез фурсатларда ўз ечимини топади.
Шунингдек, ушбу телеграм канали орқали электр энергияси истеъмоли билан боғлиқ амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қарорлар, соҳага оид янгиликлардан ҳам хабардор қилиб борилади.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ
Матбуот хизмати
Мавзуга оид
23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
18:29 / 23.05.2025
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди
18:16 / 23.05.2025
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди
20:25 / 20.05.2025