Жаҳон | 08:03 / 02.05.2019
27171
2 дақиқада ўқилади

Тожикистон Ироқдан 84 нафар болани олиб келди 

Фото: Asia-Plus

30 апрелга ўтар кечаси 84 нафар бола Ироқдан Душанбега олиб келинди, деб хабар бермоқда Asia-plus.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти хабарига кўра, улар Ироқдаги лагерлар ёки қамоқхоналарда бўлган, экстремистик гуруҳларнинг тожик жангарилари фарзандларидир.

Фото: Asia-Plus

Болаларни Ироқнинг FlyErbil авиакомпанияси самолёти ёрдамида олиб келишди. Улардан баъзилари ўз вақтида ота-оналари томонидан Ироққа олиб чиқиб кетилган, бошқалари эса ўша ерда туғилган. Аксариятининг отаси ўлдирилган, онаси эса террорчиларга ёрдам бергани учун Ироқ қамоқларида сақланмоқда.

Фото: Asia-Plus

Тожик фуқароларини Ироқдан Тожикистонга қайтариш масаласини ҳал қилиш доирасида Ироқдаги қамоқхоналар ва лагерларда 43 нафар аёл ҳамда 95 нафар бола борлиги аниқланди.

«Бугун уларнинг 84 нафари ватанига қайтарилди, яна 11 нафар болани қайтариш билан боғлиқ музокаралар олиб борилмоқда», - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги сайтида.

Аэропортда болаларни қариндошлари кутиб олган.

Фото: Asia-Plus
Фото: Asia-Plus
Фото: Asia-Plus
Фото: Asia-Plus
Фото: Asia-Plus

 

Аввалроқ, сўнгги йилларда Тожикистоннинг 1900 нафар фуқароси ИШИД сафида ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш учун Сурия ва Ироққа жўнаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Яқин Шарқдаги қуролли тўқнашувларда ҳалок бўлганлар орасида қарийб 500 нафар тожик бор.

Мавзуга оид