Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея ракета синовлари ўтказишдан мақсадни маълум қилди
Шимолий Корея томонидан ракеталарнинг синовидан мақсад узоқ масофаларга мўлжалланган йирик калибрли пуск қурилмалари ва тактик бошқарилувчи қуролларнинг эксплуатация қилиш хусусиятлари ва зарбавий кўрсаткичлари аниқлигини баҳолаш ва текширишдан иборат. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди.
Жанубий Корея штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси 4 май куни Шимолий Корея кичик масофаларга мўлжалланган ракетани учирганини маълум қилди. Шундан кейин қўмита ракета сўзини қўлламаган ҳолда яна бир нечта учиришлар ўтказилганини қўшимча қилган.
Кейинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп, Шимолий Корея ракета учирганига қарамасдан, Пхеньян билан ядровийсизлаш ҳақидаги келишувни тузиш имкони борлигини ва бу Шимолий Кореяга катта иқтисодий наф келтиришини айтган.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
18:19 / 28.04.2025