Жаҳон | 10:00 / 05.05.2019
3585
1 дақиқада ўқилади

Шри-Ланкада терактлардан кейин мактаб таътиллари узайтирилди

Фото: REUTERS / Thomas Peter

Шри-Ланкада содир этилган бир қатор терактлардан кейин давлат мактабларида бошланғич синфлар ўқувчилари учун таътилларни 13 майгача узайтиришга қарор қилинди.

Аввалроқ миллий хавфсизлик кенгаши мамлакатдаги хавфсизлик билан вужудга келган қалтис вазият сабабли таълим муассасаларида таътилни 6 майгача узайтиришга қарор қилгани маълум қилинганди. 

Хабарга кўра, бошланғич синфлар ўқувчилари 13 майдан, 6-синф ва ундан юқори синфлар ўқувчилари эса 6 майдан ўқишни бошлайдилар. 

Шри-Ланкада 21 апрелда Пасха байрами нишонланиши вақтида 8 та портлаш содир этилган. Охирги маълумотларга кўра, терактлар 250-260 кишининг ҳаётини олиб кетган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид