Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг рейтинги тарихий максимумга етди
АҚШ президенти Дональд Трампни маъқуллаш рейтинги унинг президентлиги вақтидаги энг юқори кўрсаткич – 46 фоизга етди. Бундай хулосага Гэллап институти тадқиқотчилари келишган. Улар олиб борган сўровномалар натижалари институт сайтида келтирилган.
17-30 апрель кунлари олиб борилган тадқиқотда 1024 нафар респондент иштирок этган. Тадқиқот натижаларига кўра, Республикачилар партиясини қўллаб-қувватловчилар орасида Трампнинг фаолиятини маъқулловчилар 91 фоизни, Демократик партия тарафдорлари орасида 12 фоизни, иккала партияни ҳам қўллаб-қувватламайдиганлар орасида эса 37 фоизни ташкил қилган.
Трампнинг президентлик муддати давомида уни маъқуллаш ўртача рейтинги 40 фоизни ташкил қилади. Бу кўрсаткич энг паст даража – 35 фоизга 2017 йилда тушиб кетган. Трампни қўллаб-қувватлаш рейтинги охирги марта рекорд даража – 45 фоизга жорий апрель бошида кўтарилган.
Аввалги президент Барак Обаманинг шу даврдаги қўллаб-қувватлаш кўрсаткичи 44 фоизни ташкил қилган. Умуман олганда АҚШ президентларини ўртача аҳолининг 54 фоизи қўллаб-қувватлаган. Трамп маъқуллаш рейтинги 50 фоиздан ошмаган биринчи АҚШ етакчиси бўлди.
2018 йил февралда Boise институти Трампни АҚШ тарихидаги энг номашҳур президент деб атаганди.
Мавзуга оид
18:34 / 11.02.2025
“Депортация ноинсоний руҳда кечяпти, америкаликлар ҳам шокда” – Ню Йоркдаги юрист билан суҳбат
15:23 / 04.02.2025
Трампнинг янги божларидан ҳамма, хусусан АҚШнинг ўзи ҳам ютқазади — экспертлар
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024