Спорт | 10:42 / 08.05.2019
7887
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентда яна КХДР билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон миллий жамоаси июнь ойидаги ФИФА кунларида КХДР миллий жамоасига қарши Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади.

«Музокаралар натижасига кўра, Корея Халқ Демократик Республикаси терма жамоаси билан келишувга эришилди. Жорий йилнинг 7 июнь куни Шимолий Корея терма жамоаси пойтахтимизда меҳмон бўлади», – дея маълум қилинди ЎФА расмий сайтида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу икки жамоа 2018 йил октябрь ойида ҳам Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказган ва унда мезбонлар Марат Бикмаевнинг ҳар икки бўлимда киритган биттадан голи эвазига ғалаба қозонганди (2:0). Бу – Ўзбекистон миллий жамоасининг аргентиналик бош мураббий Эктор Купер қўл остидаги илк ғалабаси бўлган.

Ўзбекистон миллий жамоаси шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларидаги иштирокини бошлайди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид