Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда олиб қочилган «Нексия» устахонадан топилди
Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида шу йил 17 апрель куни номаълум шахслар “Кўклам” маҳалласи ҳудудида жойлашган шу МФЙ идораси биноси олдида қаровсиз қолдирилган Мустақиллик кўчасида яшовчи 49 ёшли Ш.Х.га тегишли “Нексия” русумли автомашинасини ҳайдаб қочганлар.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Денов тумани У.Ҳайём кўчасида яшовчи 31 ёшли Э.Н., Олмазор кўчасида яшовчи 34 ёшли О.Э. ва “Ободон” маҳалласида яшовчи Туркистон кўчасида жойлашган автомашиналарни таъмирлаш устахонаси ишчиси 28 ёшли М.Д.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.
Автомашина техник соз ҳолда юқоридаги устахонадан топилган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
09:12 / 22.05.2025
Сурхондарёда қовун еган фуқаролар заҳарлангани рад этилди
16:37 / 20.05.2025
Сурхондарёда «Термиз мулоқоти»нинг биринчи йиғилиши бошланди
08:56 / 19.05.2025