Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этди
Эрон АҚШ билан музокара ўтказиш ниятида эмас, деб маълум қилди Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони ўринбосари Ядулла Жавоний Tasnim агентлигига.
"Америкаликлар ҳарбий босим ёрдамида Теҳронни музокара столига тортмоқчи, аммо биз Вашингтон билан музокара ўтказмаймиз ва америкаликлар бизга қарши ҳарбий ҳаракат ўтказишга жазм қила олишмайди", - дея иқтибос келтиради агентлик унинг сўзларидан.
У шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампнинг санкциялар ёрдамида Эронни музокараларга мажбурлашга уриниши ҳам муваффақиятсиз бўлишини айтди.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Майк Помпео президент Дональд Трамп келишувга эришиш учун Эрон етакчилари билан учрашмоқчи эканлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025