Жамият | 10:38 / 10.05.2019
14381
1 дақиқада ўқилади

Ленинград областида ўзбекистонлик икки мигрант жиддий жароҳат олди

Фото: Алексей Иванов

Россиянинг Ленинград области Всеволожский тумани, Романовка қишлоғи яқинидаги ўрмонда кабобларни тайёрлаш жараёни икки нафар мигрант учун шифохона ва куйиш жароҳати билан тугади.

Регион online маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг 22 ва 24 ёшли икки фуқароси 8 май, чоршанба куни, соат 4:40ларда И.И.Жанелидзе номидаги Тез тиббий ёрдам илмий-тадқиқот институтига олиб кетилган. Нисбатан ёшроқ беморнинг боши, қўллари ва оёқлари куйган. Унинг олган куйиш жароҳати тана юзасининг 15 фоизини ташкил қилади. Ёши каттароқ мигрантда жиддий куйиш жароҳати бор - танасининг 30 фоизи.

Ушбу икки фуқаро сўзларига кўра, эрта тонгда кабоб тайёрлаш мақсадида ўрмонга боришган. Бироқ, улар ёқилғи суюқлигини тасодифан тўкиб юборишган, шундан сўнг устки кийимлари ёниб кетган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид