Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент тиббиёт академиясига янги ном бериш таклиф этилди
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Тошкент тиббиёт академиясига Абу Али ибн Сино номини бериш ҳақида петиция эълон қилинди.
“Абу Али ибн Сино бобомиз жаҳон тиббиёт фани ривожига тамал тошини қўйган, унинг бугунги ривожи учун барча назарий ва амалий асосларни яратган олим сифатида бутун дунёга маълум. Ҳаттоки, бугунги кундаги мураккаб жарроҳлик амалиётлари ва даволаш жараёнлари Ибн Синонинг кўрсатмаларига асосланган ҳолда ўтказилади”, - дейилади мурожаатда.
Билдирилишича, дунёнинг энг ривожланган мамлакатларидаги тиббиёт таълим муассасаларида Абу Али ибн Синога алоҳида эътибор кўрсатилиб, эъзозланади.
“Шу сабабли, Тошкент тиббиёт академиясига Абу Али ибн Сино номини беришни таклиф қиламиз”, - деб ёзади петиция муаллифи.
Мавзуга оид
14:12 / 28.04.2025
Қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни тезкор текшириш механизми жорий этилади
16:47 / 24.01.2025
Тошкент пропискаси тарихга айланади: фуқаролар турган жойи бўйича рўйхатдан ўтишда онлайн мурожаат қилиш имкони яратилмоқда
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024