Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарадор кишилар якшанба кунлари бажарадиган 4 та машғулот
Самарадор кишиларнинг ҳаёт тарзи одатдагидан фарқ қилади – улар шахсий тизим ва қоидаларига кўра иш тутишади ва дам олиш кунларини ҳам кўпчилик кишиларга қараганда ўзгача ўтказишади. Самарадорлик масалалари бўйича мутахассис Жами Румер муваффақиятли кишилар 30-60 дақиқа вақт сарфланадиган тўртта иш билан шуғулланишларини аниқлади. Уларнинг одатлари қуйидагича.
Мақсадлар белгилаш
Якшанба кунларида самарадор кишилар ўз олдига келаси ҳафта учун мақсадларни белгилайди. Бу машғулот учун бир неча дақиқа талаб этилиши мумкин.
Кўпчилик одамларда режалар тузиш одати бор, бироқ улар узоқ муддатли (бир йил ва уч йилга мўлжалланган). Афсуски, кўпчилик уларни бажармайди, чунки ўз мақсадларига эришиш учун доимий ҳаракат қилишмайди.
Исталган мақсадга эришиш учун уларни майда қисмларга ажратиш лозим (квартал, ой, ҳафта ва кун учун белгиланган мақсад). Шунинг учун ҳар якшанба куни ҳафта учун 1-3 та мақсадни белгилаш керак.
Келаси ҳафтани режалаштириш
Қачон ва нима устида ишлашингизни билишингиз лозим. Тонгда энг муҳим вазифаларни бажариш учун вақт ажратинг. Ана ўшанда куннинг қолган қисми осонроқ ўтади. Бундан ташқари, муҳим ишларда доимий ютуққа эришасиз.
Кундалик юритиш
Самарадор кишиларнинг яна бир машҳур одатларидан бири. Агар сизни бирор нарса хавотирга солса, фикрингизни қоғозда баён этинг – анча хотиржам бўласиз. Онгингиз равшанлашади ва муаммоларни ҳал этиш ҳамда янги ғояларни ўйлаб топиш осонроқ бўлади.
Мутолаа
Китоблардан сизнинг йўлингизда бўлган одамларнинг тажрибаларини ўрганасиз.
Инвестор Марк Кьюбан мутолаа учун кунига уч соат вақт ажратишни маслаҳат беради. Билл Гейтс уйқудан олдин камида бир соат ўқийди. Уоррен Баффет эса мутолаага кунининг кўп қисмини бағишлайди.
Мавзуга оид
10:55 / 05.05.2025
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан неча кун дам берилади?
18:36 / 08.01.2025
Марказий Осиё давлатларида 2025 йилги дам олиш кунлари сони таққосланди
18:43 / 24.12.2024
Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
21:34 / 31.08.2024