Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автомобиль давлат рақамини ўғирлаган шахс қўлга олинди
Андижон туманида 2018 йил 28 июль куни туман прокуратурасидан тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 24 октябрь куни номаълум шахс Толмазор маҳалла ҳудудида қаровсиз қолдирилган Асака тумани Дўрмон маҳалласида яшовчи 39 ёшли Б.Ж.нинг бошқарувида бўлган “ISUZU” русумли юк автомашинасини олд ва орқа томон давлат рақам белгиларини ечиб олиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Андижон шаҳар Хурсандлик кўчасида яшовчи 35 ёшли Ў.М. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.
Мавзуга оид

22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди

23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди

19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

07:50 / 24.05.2025