Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги уйда газ баллони портлади, она ва бола куйиш жароҳати олди
2019 йил 9 май куни Самарқанд туманида Ўрташиқ маҳалласида яшовчи 27 ёшли М.В. исмли аёл уйи ҳаммомидаги иситиш печига 50 литр ҳажмдаги газ баллонини улаб ёқиб қўйган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, сўнг у ҳаммомга 3 ёшли қизини олиб кирмоқчи бўлиб, ҳаммом эшигини очган вақтида газ баллонидан сизиб чиқиб тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.
Натижада она ва бола куйиш жароҳатлари олиб касалхонага ётқизилганлар. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025