Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гвардиола АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди
Англия Премьер-лигаси «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиолани мавсумнинг энг яхши мураббийи деб эълон қилди.
48 ёшли каталониялик мутахассис ушбу эътироф учун рақобатда Юрген Клопп («Ливерпуль»), Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм Ҳотспур») ва Нуну Эспириту Санту («Вулверҳэмптон»)ни ортда қолдирда. Овоз беришда мухлислар ва футбол экспертлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола бошқарувидаги «Сити» бу мавсуми қаторасига иккинчи марта Англия чемпиони бўлди. Жамоа энг яқин таъқибчиси «Ливерпуль»ни бир очкога ортда қолдирди.
Пеп Гвардиола 2016 йил ёзидан буён «шаҳарликлар»ни бошқариб келмоқда. У ортда қолган давр мобайнида клубни жами 173та ўйинга бошлаб тушиб, улардан 126тасида (72,8%) ғалаба қозонган, 24та дуранг ва 23та мағлубият қайд этган.
Мавзуга оид
17:42 / 24.05.2025
Муҳаммад Салоҳ фаолиятида иккинчи марта АПЛ энг яхши футболчиси бўлди
23:12 / 27.04.2025
«Ливерпул» «Тоттенҳем»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, АПЛ чемпионлигини қўлга киритди
15:21 / 02.03.2025
Гвардиола: «Ҳусанов сотиб олинганидан жуда ҳам миннатдорман»
13:00 / 02.02.2025