Спорт | 12:20 / 15.05.2019
5313
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик паралампиячилар Бокудаги халқаро турнирда биринчи бўлишди

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида паралимпия дзюдоси бўйича Гран-при турнири якунланди. Турнирнинг биринчи кунида 2та олтин ва 3та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон жамоаси кейинги кунда ҳам муваффақиятли иштирок этишди.

14 май куни 90 кг, -100 кг, +100 кг, -63 кг -70 кг вазн тоифасидаги дзюдочилар татамига чиқишди. Гран-при мусобақасининг сўнги кунида ўзбекистонлик парадзюдочилар яна 3та (2та олтин ва 1та бронза) медални қўлга киритишди.

Навбатдаги олтинни жамоамизда +100 кг вазндаги Ширин Шарипов тақдим этди. Дастлаб Жазоир ва Озарбойжон вакилларидан устун келган Шарипов финалда эронлик Ҳероллазадени мағлуб этиб, биринчи ўринни эгаллади.

Тўртинчи олтинни эса Нафиса Шерипбоева (-63 кг) қўлга киритди. Дастлабки учрашувларда хитойлик ва швециялик дзюдочиларни доғда қолдирган Нафиса финалда Россия вакиласи Олга Позднишевни мағлуб эта олди.

 -63 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Васила Алибоева учинчи ўринни эгаллади. У бронза учун кечган баҳсларда озарбойжонлик Зулфия Хусеновани мағлуб этди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчилар ушбу мусобақада 4та олтин ва 4та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Кейинги ўринларни эса Озарбойжон (3та олтин, 4та кумуш ва 4та бронза) ва Украина (1та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза) давлатлари жамоалари эгаллашди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, мазкур мусобақа Токио-2020 Паралимпия ўйинлари рейтинг очколарини тақдим этади

Мавзуга оид