Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фоторепортаж: Андижон шаҳрида бунёд этилаётган “Andijon Сity” қандай бўлади?
Андижон шаҳридаги “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудидаги эски уйлар ўрнида, “Андижон Сити” лойиҳаси бунёд этилиши бошланди.



Президент ташрифи давомида тақдим этилган лойиҳа ҳақида батафсил маълумот олиш мақсадида Андижон шаҳар бош архитектори Тўражон Ризаев билан бузиш ва қурилиш ишлари авж олаётган “Мустақиллик” маҳалласига бориб, “Андижон Сити” чизмалари билан танишдик.



Айни пайтда маҳаллада яшовчи хонадон эгалари эски уйларидан Хўжаобод туманидаги Хидирша мавзесидан берилган 2 сотихли коттежларга кўчишмоқда. Қурилиш штабида турар-жой, ижтимоий объектлар, меҳмонхона ва кўнгилочар масканлар учун лойиҳавий таклифлар суратлари илинган.




“70 гектар ҳудудда 12, 9, 7 қаватли турар-жой бинолари, 30 қаватли бизнес марказ, 24 қаватли меҳмонхона, кўнгилочар маскан, 4 қаватли савдо маркази, Конгресс холл, 16 қаватли беш юлдузли меҳмонхона ва кўплаб замонавий кўринишдаги бинолар мажмуаси қад кўтаради”, дейди шаҳар меъмори Тўражон Ризаев.


Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
12:55 / 21.04.2025
Андижон шаҳрига янги ҳоким тайинланди
18:09 / 13.09.2024
Андижонда ўқувчиларни жазо сифатида ўтириб-турғазган ходимга чора кўрилди
14:38 / 12.09.2024
Андижонда дарсга кеч келган қизлар жазо сифатида ўтириб-турғазилди. Бу мумкин эмас
12:19 / 10.09.2024