Ўзбекистон | 17:27 / 23.05.2019
9005
1 дақиқада ўқилади

GM Uzbekistan Украинага автомобиллар экспортини қайта тиклади

Фото: KUN.UZ

23 май куни GM Uzbekistan компанияси Украинага автомобиллар экспортини қайта йўлга қўйди. Украинага R4 ва R2 моделидаги автомобиллар экспорт қилинади.

Компания бугунги кунга қадар Қирғизистон Республикаси, Беларусь, Афғонистон ва Тожикистонга автомобиллар экспортини амалга оширди. Шунингдек Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида ҳам компания автомобиллари йиғилмоқда.

Компания 2019 йилни ўз фаолиятида экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган, шу муносабат билан бугунги кунда ушбу соҳадаги фаолиятни жадаллаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, дейилади GM Uzbekistan хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид