Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиядаги автофалокатда Қозоғистоннинг 9 фуқароси жабр кўрди
Қозоғистоннинг 9 фуқароси Италиянинг Сиена шаҳри яқинида туристик автобус билан юз берган йўл-транспорт ҳодисасида жабр кўрди. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Йўл-транспорт ҳодисаси 22 май куни эрталаб Сиена-Флоренция трассасида юз берган. Автобус трассадан чиқиб кетиб, ўнг томонига ағдарилган. Гувоҳларнинг айтишича, йўлдан чиқиб кетган автобусни йўл четидаги қияликда ўсган дарахтлар тўхтатиб қолган. ЙТҲга нима сабаб бўлгани аниқлаштирилмоқда.
Таъкидланишича, жабрланувчилардан 5 нафари шифохонага олиб кетилган, 4 нафари меҳмонхонага жойлаштирилган.
Маълум қилинишича, ЙТҲда жабрланган қозоғистонликларда умуртқа, ўмров суяги, қовурғалар синиши ва кўплаб лат ейишлар аниқланган. “Яқин кунларда маҳаллий шифокорлар тўлиқ тиббий кўрик ўтказиб, кейинги даволаниш бўйича ўз тавсияларини берадилар”, деб айтилган матбуот баёнотида.
Автофалокатда умумий ҳисобда 37 киши жабрланган. Улар Италияга санъат тарихи билан боғланган шаҳарларга ташриф буюргани келишган. Россиялик дипломатларнинг маълумотларига кўра, жабрланувчилар орасида Россия, Арманистон, Украина, Беларусь, Молдова, Грузия ва Руминия фуқаролари ҳам бўлган.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025