Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Рустам Мадумаровга тегишли яна бир мулк савдога қўйилди
Ўзбекистонда Rubicon Wireless Communication МЧЖ кўчмас мулки сотувга қўйилди, деб хабар берди ЎзА.
Хабарда айтилишича, Тошкент шаҳрида жойлашган Rubicon Wireless Communication МЧЖ Perfectum бренди остида мамлакатда уяли алоқага хизмат кўрсатадиган йирик тадбиркорлик субъектларидан эди. У Гулнора Каримованинг фуқаровий эри Рустам Мадумаровга тегишли.
Маълумот берилишича, очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилади. Мазкур мулкнинг бошланғич нархи 205,5 млрд сўмдан ортиқроқ этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рустам Мадумаровга тегишли бўлган мулк – ягона электрон савдо майдончасида Тошкент шаҳрида жойлашган йирик фирма – «EDEL VEYS-ALI» масъулияти чекланган жамияти аукционга қўйилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
16:12 / 31.03.2025
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгартирилди
16:42 / 07.02.2025
2024 йилда биржада сотилган энг арзон ва энг қиммат авторақамлар нархи маълум қилинди
19:33 / 05.02.2025
Олтин изловчи 12 та компания Навоийдаги 31 та олтин участкасини сотиб олди
16:29 / 04.02.2025