Спорт | 21:20 / 26.05.2019
8261
1 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Локомотив» ғалабасиз сериясига Қаршида якун ясади

Суперлига 10-турининг марказий ўйини Қаршида якунланди. Амалдаги чемпион «Локомотив» меҳмонда «Насаф»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. 1-бўлимда Темурхўжа Абдухолиқов томонидан киритилган гол ўйинда ягона бўлди.

Бу ғалабадан сўнг «Локомотив» 3-ўриндаги «Сурхон» билан фарқни 3 очкогача оширди ва 2-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. «Локомотив» чемпионатда 3 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаётганди ва «темирйўлчилар»нинг ғалабасиз серияси айнан «Насаф» билан ўйинда якунланди.

Суперлига-2019. 10-тур
НАСАФ - ЛОКОМОТИВ 0:1
Гол: Темурхўжа Абдухолиқов (21).

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид