Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда учта машина иштирокида ЙТҲ юз берди
Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида жорий йил 22 май куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи 33 ёшли А.Ж. ўзига бириктирилган “Дамас” русумли автомашинасини “Тошкент-Термиз” йўлининг 969-км.да бошқариб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган, 23 ёшли Б.А. бошқарувидаги “Volvo” русумли юк автомашинаси чап ён қисмига урилиб тўхтаган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, шу вақтда “Volvo” русумли юк автомашинасининг орқасидан ҳаракатланиб келаётган, 34 ёшли А.Ю. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина “Volvo” юк автомашинасининг орқа томонига келиб урилган.
Натижада “Нексия” автомашинаси йўловчиси 24 ёшли И.У. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
09:27 / 15.05.2025