Ортиқхўжаев бир йилдан бери шаҳар ҳокими. Илгари у мамлакатдаги энг йирик тадбиркорлардан бири эди
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қизи Instagram’даги ўз саҳифасида ҳордиқ олаётганида, қимматбаҳо автомобиллар фонида ва VIP-шахслар учун хусусий самолётдаги парвоздан олинган суратларни жойлаштирди.
Кейинчалик Ортиқхўжаевнинг қизи сўнгги эълон қилинган фотосуратларни ўчириб ташлади, бироқ баъзи блогерлар улардан скриншот олишга улгуришди ҳамда ижтимоий тармоқларга жойлаштиришди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакилининг Kun.uz’га хабар беришича, у ҳақиқатдан ҳам Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг қизи, эълон қилинган фотосуратлар эса эскидир. Шу билан бирга, ҳокимликдагилар баъзи шахслар шаҳар ҳокимининг шахсий ҳаётига аралаша бошлаганидан аччиқланишди.
«Бу шахсий ҳаётга тажовуз дейилади. Фотосуратларни барча кўриши мумкин дегани, бу исталган шахс уни ресурсида ўз мақсадлари ва турлича талқин этган ҳолда қўйиши мумкинлигини англатмайди. Ҳа, у тадбиркор эди ва ҳа, энди пойтахт ҳокимига айланди. Агар одамлар ҳоким пойтахт учун қилаётган яхши ва фойдали ишнинг камида тўртдан бирини қилганларида эди, унда уларда нафақат ҳамма ердан ва ҳамма нарсадан кир қидиришга, балки бу ҳақда ўйлашга ҳам вақт бўлмасди. Улар ўз кучларини фойдалироқ нарсаларга йўналтиришсин», - деди Тошкент ҳокимлиги вакилларидан бири.
Эътибор беринг, Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт ҳокимлигига фақат бир йилдан бери раҳбарлик қилмоқда. Илгари у мамлакатдаги энг йирик тадбиркорлардан бири эди. Умуман олганда, ҳар қандай нормал мамлакатда бўлганидек, тадбиркор қимматбаҳо автомобиль, уй ва ҳоказоларга эгалик қилиш ҳуқуқига эгадир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойи охирида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев журналистларнинг Tashkent City лойиҳасини амалга оширувчи компаниялар билан алоқаларига оид саволларига жавоб қайтарганди.
«Ҳақиқатдан Akfa 20 йиллик компаниям. Ўзим ташкил этганман компанияни. Тўғрисини айтсам, ҳоким бўлиш тушимга ҳам кирмаган. Ярим соат олдин эшитганман ҳоким бўлишимни. Аммо, 20 йиллик компанияни, тўғрисини айтаман, 31 минг ишчиси билан шундоқ ташлаб кетиш... Мен ҳоким бўлганимда, президентимиз шу ерда (компанияда-таҳр.) орттиргин тажрибаларингни, деб ҳоким сифатида тайинлаганлар. Компания бошқарувини бошқа инсонларга, шогирдларингга ташлаб кетгин, деган талаб бўлган. Лекин ҳиссангни бергин, деган талаб бўлмаган. Агар, менда Boeing акцияси бўлса, ҳоким бўлиб, бериб юборишим керакми? Ёки Apple акцияси бўлса қўлимда, мен ишни бошқармайман у компанияда, ҳоким бўлдим, деб уни ҳам сотишим керакми?», - деди Ортиқхўжаев.
Tashkent City лойиҳаси сармоядорлари орасида, Akfa Dream World компанияси ҳам бўлиб, у Congress Hall ҳамда 5 юлдузли Hilton меҳмонхонасини барпо этмоқда. Ортиқхўжаевга кўра, ушбу икки бино барпо этилиб, фойдаланишга топширилгач, давлатга беғараз берилади.
Мавзуга оид
22:20 / 25.11.2024
Тошкентда Аския бозори ҳудуди ва бинолари 16,8 млн доллар бошланғич нарх билан сотувга қўйилди
22:10 / 25.11.2024
1 январдан Тошкент жамоат транспортида нақд шаклдаги тўловлар учун йўлкира нархи ошиши кутилмоқда
16:33 / 25.11.2024
Тошкентнинг 86 та нуқтасида пулли автотураргоҳ ташкил этиш ҳуқуқи 120 млрд сўмга сотилди
15:48 / 25.11.2024