Жамият | 11:28 / 27.05.2019
43200
1 дақиқада ўқилади

Тошкент метросига оид петиция эълон қилинди 

Фото: KUN.UZ

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида Тошкент метрополитени фойдаланувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳақида петиция эълон қилинди.

Билдирилишича, Тошкент метрополитени бекатларида кундан-кунга янги қулайликлар яратилмоқда. Ундан ёш-у қари доимий равишда фойдаланмоқда. 

“Барчамизга маълумки, болалар ўйинқароқлиги натижасида ёки ёши катталар эҳтиётсизлиги натижасида релсларга тушиб кетиши ҳолатлари кузатилади”, - деб ёзади мурожаат муаллифи. 

Таъкидланишича, йўловчилар гавжум бўлган вақтларда метрополитенда уларнинг доимий назоратини таъминлаш мушкулдир. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чоралар кўриш керак.

“Шу сабабли, Тошкент метрополитени фойдаланувчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида платформа четига темир тўсиқлар ўрнатилишини таклиф қиламиз”, - дейилади петицияда.

Мавзуга оид