Жаҳон | 23:23 / 27.05.2019
34042
1 дақиқада ўқилади

Зеленский президент сифатида илк бор Донбассга келди

Фото: РИА Новости

Владимир Зеленский давлат раҳбари сифатида илк бор Луганск областидаги Украина армияси жойлашган ҳудудга келди. Бу ҳақда Украина президентининг матбуот хизмати хабар берди. 

Хабарда айтилишича, у кузатув постлари ва блиндажларда бўлган.

Шунингдек, Зеленский яшаш шароитлари билан танишган ва ҳарбийларнинг таъминотини яхшилаш зарурлигини қайд этган.

"Украинани ҳимоя қилаётган ҳарбийлар шароитлари яхши бўлиши лозим", — деган у.

Аввалроқ Владимир Зеленский давлат раҳбари сифатидаги биринчи ўриндаги вазифаси Донбассдаги урушни тўхтатиш эканлигини айтганди.

Мавзуга оид