Crafers халқаро сертификатлар бўйича аудитдан муваффақиятли ўтди
Crafers қандолат фабрикаси ISO 9001:2015 “Сифат менежменти тизими” ва ISO 22000:2005 “Озиқ-овқат хавфсизлиги менеджменти тизими” халқаро стандартларига мувофиқ сертификатлаш аудитидан муваффақиятли ўтди ва олтин сертификат билан тақдирланди.
Сертификатлашга тайёргарлик лойиҳанинг бошиданоқ йўлга қўйилган эди. Ушбу улкан вазифани бажаришда фабриканинг барча ходимлари фаол иштирок этишди.
«Биз Crafers қандолат фабрикасининг халқаро стандартларга жавоб берувчи ва истеъмолчилар соғлиги учун хавфсиз ҳисобланган маҳсулотларини сертификатлашда иштирок этганимиздан мамнунмиз. Бугунги кунда Crafers Ўзбекистон Республикаси бўйича қандолат саноатида халқаро стандартлаш сертификатига эга бўлган ягона компания ҳисобланади», — деб таъкидлаб ўтди TÜV Thüringen Германия Сертификатлаштириш Органи вакили Риад Асимович Ибрагимов.
Компаниямиз янгиликлари билан сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали танишиб боришингиз мумкин:
Сайт: crafers.uz/
Instagram: @crafersuz
Facebook: fb.com/CrafersUz
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 11.03.2023
Қирғизистон Ҳукумати раҳбари ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Crafers қандолат фабрикасига ташриф буюрди
12:30 / 05.09.2020
Crafers АҚШ бозорига янгича ёндашув билан кириб бормоқда
21:04 / 27.01.2020
Видео: Тошкентда «ҳоким топшириғи билан» қоида бузган Crafers ҳайдовчиси ишдан ҳайдалди
13:32 / 09.08.2019