Оч қоринга нима ейиш мумкин эмас?
Жуда истасангиз ҳам қорин оғримаслиги учун қайси маҳсулотларни ейиш мумкин эмас?
Таркибида зираворлар кўп бўлган таомлар
Оч қорнингиз қуриллашни бошласа, аччиқ зираворлар қўшилган хушбўй таомни истеъмол қилгингиз келади. Бироқ зираворлар туфайли ошқозонда ёқимсиз ҳислар кучайиши мумкин, - деб ҳисоблайди Нью-Йорк университети қошидаги Langone тиббиёт маркази гастроэнтерологи, тиббиёт фанлари доктори Лиза Гэнжи (Lisa Ganjhu).
Аччиқ гармдори ёки қайлали таомни иккинчи таом сифатида олиб қўйган маъқул.
Нима ейиш керак?
Аччиқ таомлардан кейинги «ёнғин»ни ўчиришни сут маҳсулотлари аъло даражада эплайди ва ошқозон деворларини юмшоқлик билан қоплайди. Шунинг учун ҳинд ошхонаси таомлари асоси йогуртдан иборат қайлалар билан тортилади. Шу боис оч бўлганингизда аччиқ таом қўйилса, дастлаб бир неча ҳўплам сут ичинг ва шакар қўшилмаган йогурт истеъмол қилинг.
Зираворларга рухсат берилган, бироқ зира ва кашнич ҳазм қилиш тизимида ноқулайлик уйғотади.
Мевалар, агар бу ягона таом бўлса
Олма ёки нок очлик ҳиссини ўлдирмайди, дейди Атлантадаги Овқатланиш ва парҳез академияси вакили, парҳезшунос-нутриционист,Тамара Мелтон (Tamara Melton). Мевалардаги шакар конфетдаги шакарга қараганда қонга секинроқ келиб тушади. Бироқ у истеъмол қилиш истагидан қутқармайди.
Меваларга оқсил миқдори юқори бўлган маҳсулотларни қўшиш керак. Улар секинроқ ҳазм бўлади, очлик ҳиссига жавобгар бўлган гормон – грелин ишлаб чиқарилишини босади. Айнан грелин мияга очлик ҳақида сигнал юборади.
Нима ейиш керак?
Меваларни ёнғоқ ва пишлоқ билан истеъмол қилинг. Мева ва грекча йогурт қўшилган творог бир-бирига аъло даражада мос келади.
Снек, чипс ва печенье
Бешта крекерда 100 килокалориягача бўлиши мумкин. Бироқ бу миқдор очлик билан курашишда ёрдам бермайди. Фастфуд-тамаддиларнинг асосий муаммоси шунда: осон углеводларнинг юқори миқдори қондаги қанд миқдорини кескин оширади ва бу кўрсаткич тезда тушади. Сиз яна овқатланишни истайсиз.
Нима ейиш керак?
Тик турган ҳолатда тамадди қилиш учун товуқ ва курка қўшилган бутерброд олган маъқул. 200-300 килокалория очлик ҳиссини яхшироқ енгади.
Апельсин, ялпиз, қаҳва, кетчуп
Бу маҳсулотларнинг ҳаммаси ошқозонда кислота ишлаб чиқарилишига ҳисса қўшади. Агар уларни оч қоринга есангиз, оқибатлар жиғилдон қайнаши ва оғриши кўринишида пайдо бўлади, дейди доктор Лиза Гэнжи. Оч қоринда шусиз ҳам кислота кўп бўлади. Қаҳва ва кофеин гастрит билан касалланганларга салбий таъсир қилади.
Нима ейиш керак?
Сабзавотларнинг катта қисми кислота кўп ажралишига ҳисса қўшмайди, бундан ташқари, ундаги клетчатка гастритда ёрдам беради. Сабзавот, нўхатли ва картошкали пюре – очликни қондириш учун аъло вариант.
Мавзуга оид
21:24 / 23.11.2024
Олимлар бактериялардан янги антибиотик яратди
15:25 / 21.11.2024
Ҳатто спорт ёрдам бермаслиги мумкин: узоқ вақт ўтириш юрак касалликлари хавфини ошириши аниқланди
17:32 / 18.11.2024
Олимлар уйқу сифатини оширувчи формулани таклиф қилди
16:48 / 16.11.2024