Жаҳон | 23:14 / 29.05.2019
17097
1 дақиқада ўқилади

Фазогирлар очиқ коинотда 10 йил осиғлиқ турган сочиқни олиб ташлашди

Фото : NASA/Роскосмос

Халқаро коинот станциясидаги россиялик фазогирлар Олег Кононенко ва Алексей Овчинин очиқ коинотда ишлаш вақтида станциянинг ташқи томонидан 10 йил осиғлиқ турган сочиқни олиб ташлашди.

Сочиқ коинотда ишлаш вақтида скафандрларни артиш учун мўлжалланган бўлган. Уни очиқ коинотда россиялик фазогирлардан бири 10 йил аввал қолдирган. Кононенко ва Овчинин сочиқни махсус контейнерга жойлашган. У Ерга қайтарилади ва ўрганиш учун мутахассисларга топширилади.

Фазогирларнинг очиқ коинотга чиқиши 29 май Тошкент вақти билан 20.42да бошланган. Улар станция сиртида қўшимча тутқичлар ўрнатишлари, “Поиск” модули иллюминаторларини тозалашлари, станция юзасидан намуналар олишлари ва “Обстановка” тажрибасида қўлланган ўлчов блокларини ташлаб юборишлари режалаштирилган. 

Мавзуга оид