Бегемотлар регби ўйини вақтида майдонга бостириб келди (видео)
Жанубий Африка Республикасининг Цанин шаҳрида ўтган регби учрашувини бегемотларнинг майдонга бостириб келиши сабабли тўхтатишга тўғри келди. Бу ҳақда Far North Bulletin маҳаллий нашри хабар берди.
Икки маҳаллий жамоанинг ўйини Letaba Rugby Club майдонида ўтган.
Ўйин вақтида бегемотлар майдонга чиқиб, у ердаги майсани ейишга тушиб кетган.
Нашр раҳбари Жо Дрейернинг фикрича, бундай кўп бегемотларнинг ёпирилиб келишига стадион яқинида Летаба дарёси жойлашгани сабаб ҳисобланади.
Таъкидланишича, ЖАРнинг шимолидаги Сент-Люша шаҳарчаси кўчаларида бегемотларни учратиш оддий ҳол ҳисобланади. Гап шундаки, шаҳарча яқинида Исимангалисо қўриқхонаси жойлашган бўлиб, у ерда кўплаб бегемотлар яшайди. Шаҳарни “гиппопотамлар шаҳри” деб ҳам аташади ва у ерда кўчаларда “Гиппопотамлардан сақланинг” деган огоҳлантирувчи белгини ҳам учратиш мумкин.
Letaba Rugby Klub, Tzaneen......forwards training session @bchanakira2 @Whenna_Rugby @Kiwi_Bok @SuperSportTV @SuperRugby @Springboks @rhynosauceros pic.twitter.com/Ohy5JQYNmW
— Coach-Henco (@CoachBarriesH) 30 мая 2019 г.
Мавзуга оид
11:30 / 19.10.2024
ЖАР Исроилга қарши геноцид бўйича ишни охиригача етказишга қарор қилди
14:40 / 05.08.2024
ЖАРда 90 нафар эфиопиялик мигрант одам савдоси билан шуғулланувчилардан озод қилинди
11:48 / 15.06.2024
Сирил Рамапоса ЖАР президенти этиб қайта сайланди
21:03 / 01.06.2024