Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг 44 та аэропортига атоқли россияликлар номлари берилди
Россия президенти Владимир Путин Россиянинг 44 та аэропортига атоқли россияликлар номларининг берилиши ҳақидаги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, Москванинг Шереметьево, Домодедово, Внуково аэропортларига мос равишда Александр Пушкин, Михаил Ломоносов ва Андрей Туполев номлари берилган.
Шунингдек, Воронеж аэропортига Пётр Биринчи, Магадандаги аэропортга Владимир Висоцкий, Тюмень аэропортига Дмитрий Менделеев номлари берилди.
Фармон имзоланган кун, яъни 31 майдан кучга кирган.
2018 йил октябрда Россия аҳолиси аэропортлар қандай номлар олиши учун
“великиеимена.рф” сайтида, ижтимоий тармоқларда, телефонда ва сўровномалар тўлғазиш орқали овоз бериш имконига эга бўлгандилар.
Лойиҳада 5,5 млндан кўпроқ одам иштирок этган. Ундан мақсад Россиянинг атоқли давлат, ҳарбий ва жамоат арбоблари, фан, санъат, маданият, спорт вакилларининг номларини абадийлаштириш ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025