Ўзбекистон | 11:29 / 31.05.2019
21889
2 дақиқада ўқилади

«Xabardor.uz» ишга таклиф қилади! Маошлар ва шароит қизиқишга арзийди

«Xabardor.uz» сайти фаолият кўлами кенгаяётгани туфайли ўз сафига янги ходимларни – тажрибали журналист, копирайтер, фото ва видео монтаж бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади.

Фото: Freepik

1. Сайтнинг ўзбек тилидаги талқинида ишловчи тажрибали журналистлар

Қўйиладиган талаблар: 

  • рус ва ўзбек тилларини мукаммал билиш;
  • ёш: 30дан 40гача;
  • иш тажрибаси: шу соҳада камида 3 йил; 
  • хабарларни рус тилидан ўзбек тилига таржима қилиш;.
  • ойлик иш ҳақи: 3 млн сўм ва ундан юқори.

2. Шунингдек, ёш, изланувчан ва серғайрат ходимлар ишга қабул қилинади.

Талабгорлар олий ўқув юртларини таълимнинг гуманитар йўналиши бўйича тамомлаган бўлиши керак.

Қўйиладиган талаблар:

  • ўзбек тилини мукаммал билиш (бошқа чет тилларини билиш маъқулланади);
  • ёш: 20дан 30гача;
  • компьютерда офисга оид дастурлар билан эркин ишлай олиш;
  • видео ва аудиомаҳсулотларни тайёрлаш дастурларидан хабардор бўлиш;
  • ойлик иш ҳақи - 2 млн сўм ва ундан юқори.

«Xabardor.uz» нималарни таклиф қилади?

Энг замонавий техника воситаларида ишлаш имконияти;

  • шаҳар марказидаги офис; 
  • расмий меҳнат шартномаси;
  • ўз устида ишлаш ва ривожланиш учун ажойиб имконият.

Номзодлардан [email protected] электрон почта манзилига кичик ҳажм ва эркин тарзда ўзи ҳақида баён этилган маълумотларни (Ф.И.Ш., яшаш ва иш жойи, телефон рақами, иш тажрибаси, соҳадаги фаолиятига доир маълумотлар – нашр этилган мақолалардан нусхалар ва интернетда эълон қилинган ишларига ҳаволалар) юбориш сўралади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид