Спорт | 12:57 / 01.06.2019
6709
1 дақиқада ўқилади

«Машъал» янги бош мураббийни тайинлади

А Про-Лигада иштирок этаётган Муборакнинг «Машъал» клуби янги бош мураббийни тайинлади.

Клуб раҳбарияти қарорига кўра, Қашқадарё футболи тарбияланувчиси, Ўзбекистон миллий жамоасининг собиқ футболчиси Асрор Алиқулов «газчилар»ни бошқарадиган бўлди.

40 ёшли мутахассис 1 июнь куни «Машъал»ни Лига Кубогидан ўрин олган «Андижон»га қарши ўйинда майдонга олиб тушади.

Аввалроқ, муборакликларни 10 йил давомида бошқарган Александр Хомяков истеъфога чиққан эди.

«Машъал» А Про-Лига 8 туридан сўнг 15 очко билан пешқадамлар сафида бормоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид