Ҳимолой тоғларида 8 альпинист йўқолиб қолди
Ҳимолой тоғларида Шарқий Нанда Деви чўққисига кўтарилиш вақтида йўқолиб қолган 8 альпинист қидирилмоқда. Ушбу чўққи Ҳиндистондаги энг баланд (7400 метрга яқин) ва мураккаб чўққиларидан бири ҳисобланади. Бу ҳақда 1 июнда CNN телеканали хабар берди.
Таъкидланишича, гап альпинистлар халқаро гуруҳи ҳақида кетмоқда. Чўққига кўтарилишда ҳаммаси бўлиб 12 альпинист иштирок этган, улар 13 май куни чўққига кўтарилишни бошлашган.
12 кун ўтиб, 25 май куни 4 альпинист таянч лагерга қайтиб келган. Режага кўра, бутун гуруҳ базага 26 майда қайтиши керак бўлган.
Йўқолиб қолган альпинистлар орасида 4 британиялик, 2 америкалик, бир нафар австралиялик ва алоқа учун жавобгар ҳинд бўлган.
Экспедицияни ташкиллаштирган Himalayan Run & Trek компанияси альпинистларни бир неча кун кутган, бироқ улар қайтишмаган. Маҳаллий ҳокимият альпинистларнинг йўқолгани ҳақида 31 май куни хабардор қилинган.
Мавзуга оид
20:18 / 21.10.2024
Ҳиндистон ва Хитой чегарадаги кескинликни юмшатишга келишиб олди
23:25 / 07.10.2024
Ҳимолойга чиқишда чодири ва бошқа буюмларидан айрилган алпинистлар уч кундан кейин қутқарилди
19:44 / 02.06.2021
Ўзбекистонлик альпинист Эверест чўққисига чиқди
08:10 / 10.04.2020