Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида қабул жараёни бошланди
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида 2019-2020 ўқув йили учун қабул жараёни бошланди.
Институтда 11 таълим йўналиши мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
• Архитектура ва шаҳарсозлик
• Қурилиш
• Муқобил энергия
• Туризм
• Бизнесни бошқариш
• Халқаро иктисодий муносабатлар
• Халқаро маркетинг
• Мактабгача таълим
• Бошланғич таълим
• Корейс тили филологияси
• Чирой эстетикаси ва либослар дизайни (режада, қўшимча маълумот берилади)
Абитуриентлар хужжатларни онлайн равишда 1 июндан бошлаб admission.ytit.uz веб саҳифаси орқали ва 1 июлдан бошлаб оффлайн (институтга ташриф буюрган ҳолда) топширишлари мумкин.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
• Паспорт нусхаси
• Диплом мактаб/лицей/коллежни тамомлаганлиги ҳақидаги ҳужжат. (баҳолар иловаси билан бирга)
• Расм – 3.5х4.5см (расмга тушган муддати 3 ойдан ошмаган бўлиши лозим)
• Мавжуд бўлса IELTS (5.0), TOEFL (50) ёки TOPIC (2) сертификатлар нусхаси
Кириш имтиҳонлари 10-25 август оралиғида институт биносида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Таълим йўналишидан келиб чиққан ҳолда, имтиҳон фанлари қуйидагича:
• Архитектура ва шаҳарсозлик – Математика ва инглиз тили
• Қурилиш - Математика ва инглиз тили
• Туризм – Математика ва инглиз тили (“Ўзбекистон тарихи” фанидан суҳбат)
• Муқобил энергия – Физика ва инглиз тили
• Бизнесни бошқариш - Математика ва инглиз тили
• Халқаро маркетинг - Математика ва инглиз тили
• Халқаро иқтисодий муносабатлар - Математика ва инглиз тили
• Бошланғич таълим – Она тили ва инглиз тили
• Мактабгача таълим – Биология ва инглиз тили
• Корейс тили филологияси – Инглиз тили ва корейс тили
• Чирой эстетикаси ва либослар дизайни – химия ва биология (режада, қўшимча маълумот берилади)
Абитуриентлар тил билиш бўйича халқаро сертификатларга эга бўлган тақдирда IELTS (5.0), TOEFL (50) инглиз тили имтиҳонидан ва TOPIC (2) корейс тили имтиҳонидан озод этилади.
Шунингдек, Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (British Council) томонидан компьютерда IELTS синовлари қуйидаги саналарда Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида ўтказилишини маълум қиламиз: 14.06.2019 й., 21.06.2019 й., 28.06.2019 й., 05.07.2019 й., 12.07.2019 й., 19.07.2019 й. ва 26.07.2019 й.
Қуйидаги веб саҳифа орқали рўйхатдан ўтиш мумкин:
www.britishcouncil.uz/en/exam/ielts/dates-fees-locations/computer-delivered
Қабул жараёни ҳамда бошқа саволлар бўйича батафсил маълумот учун:
Тел: 78-129-40-40 (115), (128) манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир, 156
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:52 / 19.10.2019
Тошкентдаги Ёджу Техника институти ташкил этилганига 1 йил бўлди
17:32 / 26.06.2019
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти делегацияси Кореяда – олий таълимдаги янги услублар муҳокама қилинди
12:30 / 27.04.2019
Энергетика тараққиётининг истиқболли йўналишлари халқаро илмий-амалий анжуманда муҳокама қилинди
18:29 / 21.02.2019